Судьялар олий малака ҳайъати Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Робахон Махмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар қилди жума куни Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

Шу куни эрталаб «Адолат» социал-демократик партияси Ўзбекистон президентлигига Робахон Маҳмудовани номзод чиқатида кўрсатаётгани маълум бўлган эди.

«Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 62-моддасига кўра, судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.

Шу муносабат билан, Судьялар олий малака ҳайъати Махмудованинг аризасига асосан унинг судьялик ваколатларини тўхтатиб қўйди.

Сиёсий партиялар президентликка номзодларни фақат ўз партияси аъзолари ёки партиясизлар орасидан кўрсатишга ҳақли. Робахон Махмудова «Адолат» партияси аъзоси эмас.