9 июлга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун учинчи номзод номи маълум бўлди. «Янги Ўзбекистон» газетасининг Telegram каналида маълум қилинишича, «Адолат» социал-демократик партияси номзод кўрсатиш бўйича бўлажак қурултойда кўриб чиқиш учун Робахон Анваровна Маҳмудова номзодини маъқуллади.
Робахон Маҳмудова 2020 йил июль ойидан буён Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари — Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
У 1958 йилда Фарғона шаҳрида туғилган, бунгача Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди раиси, Ўзбекистон президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида ишлаган. У Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси бўлган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Бунгача Халқ демократик партиясидан партия раиси Улуғбек Иноятов, Экологик партиядан эса раҳбар Абдушукур Хамзаев президентликка номзод сифатида кўрсатилганди.