Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона водийсига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига учиб кетди. Ундан сўнг Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюради. Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида

Шавкат Мирзиёев энергия ресурслари тақчиллиги шароитида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш бўйича таклифларни санаб ўтди. Давлат аҳолидан электр энергиясини бир кВт/соатига 1000 сўмдан сотиб олишни бошлайди, иссиқхоналар ва ғишт заводларини кўмирга ўтказади ва ҳоказо.

«Адолатсиз ҳукм чиқарилди» — Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси

Нукус воқеалари иши бўйича 16 йилга қамалган Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси Ринат Тажимуратов «Газета.uz»га берган интервьюсида суд иши ва апелляция бериш режалари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, айблов «тўлиқ ютқазди», акасининг айби ва ташқи кучларнинг эҳтимолий таъсирини исботлай олмади.

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди

1 февралдан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди. Бунга қўшни мамлакат ҳудудида темир йўлдаги техник ишлар ўз вақтида битмагани сабаб бўлди.

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг жасади топилди

Янгиҳаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди. Мазкур ишда гумонланувчи 29 ёшли эркак ушланди. У марҳуманинг хонадонида аввалроқ таъмирлаш ишларини амалга оширгани маълум бўлди.

Пойтахт Оила бошқармаси ота-оналардан фарзандларига мактабга бориб-қайтишда ҳамроҳлик қилишни сўради

Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Янгиҳаётда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилганидан сўнг ота-оналарга мурожаат қилди. Бошқарма улардан фарзандларининг мактабга бориш-келишида ҳамроҳлик қилишни ҳамда доимо алоқада бўлишни сўради.

Хотин-қизларга жинсий зўравонлик ҳолатлари камайган, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортмоқда — сенатор

Сенатор Гулнора Маруфова Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари камайгани, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортганини маълум қилди. «Бунда, албатта, қонун бўйича ишлар олиб бориляпти, жамиятимиз ҳам бефарқ бўлмай, нафрат билан муносабат билдиряпти», — деди у.

Расул Кушербаев табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси бўлди

Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлигида иш бошлади. У вазир Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси бўлади. Бу лавозим унга президент администрацияси томонидан таклиф қилинган.

Пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди

Рустам Юсуповга Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Бунгача у ўз аризасига кўра ишдан бўшаган собиқ раҳбар Анвар Умаровнинг биринчи ўринбосари эди.

2 февралдан барча ҳудудлардаги «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади

АГТКШлар фаолияти маҳаллий ҳокимликларнинг рўйхати асосида йўлга қўйилади. Чекловлар газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Энди битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.

Ҳунармандчилик ва касаначиликни кенгайтириш учун ажратиладиган кредитлар миқдори оширилади

Президент қарори билан ҳунармандчилик ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.

Ўзбекистонда январь ойида инфляция 0,8 фоизгача пасайди. Бу — сўнгги 3 йилдаги энг паст кўрсаткич

Январь ойида Ўзбекистонда охирги уч йилдаги энг паст ойлик инфляция қайд этилди — 0,82%. Сут ва тухум нархи ошиши секинлашди, шакар ва сариёғ кетма-кет тўртинчи ой арзонлади. Пиёз нархи эса ой давомида — 44,7% га кескин ошган.

Пойтахтда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди, айрим ҳаракатлар қисқариб, баъзилари узайтирилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида янги — 152-сонли автобус йўналиши ташкил этилди. Шунингдек, 10 дан ортиқ йўналиш ҳаракатларига ўзгартириш киритилиб, қисқартирилди ёки узайтирилди.

Мирзо Улуғбек туманида дарахтларнинг илдизларига шикаст етказилди

Ўтган йили Чилонзор ва Яккасаройда рўй берган шов шувли ҳолатларга қарамасдан Мирзо Улуғбек туманидаги яна ўнлаб дарахтлар илдизи шикастлантирилди. Айбдорлар жаримага тортилди.