Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Газпром» компанияси газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. Бундан бир ҳафта аввал Газпром Қозоғистон билан ҳам шундай ҳужжат имзолаган эди.

«Суверенитетимизга қандайдир таҳдид йўқ» — Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзолаган «йўл харитаси» ҳақида

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг «Газпром» компанияси билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича имзолаган «йўл харитаси» бўйича тушунтириш берди. «Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Туркманистондан нефть сотиб олади

«Ўзбекнефтгаз» Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бухорода «Цинепар» сиропидан 23 бола вафот этгани рад этилди

ССВ Бухоро вилоятида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқаролардан шифокор кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик сўралди.

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар ходимларининг чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланди

Президент фармони билан вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий сони 56 573 нафар этиб чекланди. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони эса жами 26 та этиб белгиланди.

Биринчи Ислом санъати биенналесида Ўзбекистоннинг тарихий мероси намойиш этилди

Жидда шаҳридаги Ислом санъати биенналесида илк бор XVIII асрга оид «Катта Лангар Қуръони»нинг тўрт саҳифаси, XVII аср ҳадислари тўплами, Самарқанд ва Афросиёбнинг X-XII асрларга оид кулолчилик буюмлари ва бошқа музей экспонатлари тақдим этилди.

ССВ Тошкент вилоятида калтакланган фельдшернинг аҳволи бўйича маълумот берди

Тошкент туманида беморнинг ўғли чақирувга аёл эмас, эркак фельдшер келгани учун ходимни калтаклаганди. ССВ ходимнинг бош мия ёпиқ жароҳати ва бошқа ташхислар билан нейрохирургия бўлимига ётқизилгани, унинг муолажа олаётганини маълум қилди.

Сурхондарёдаги ўрмон хўжалигидан ёлғиз айиқ боласи топилди

Сариосиё туманидаги «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида онасидан ажралиб қолган қўнғир айиқ боласи топилди. Қиш мавсумида озуқа топиши қийинчилиги ва нобуд бўлиши эҳтимоли борлиги сабабли жонивор хўжалик биносида вақтинчалик сақланиб турибди.

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 14 фоизга тушди

2022 йил республикада камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. Бунда ҳоким ёрдамчиларининг 1 млн нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, иш билан банд қилгани муҳим омил бўлди, дейилади президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида.

Ўзбекистонлик спортчилар бокс бўйича чемпионатда бешта олтин медални қўлга киритди

Бокс бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшгача бўлган Ўзбекистон спортчилари 10 та медаль — бешта олтин, учта кумуш ва иккита бронзани қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги финал 26 январь куни бўлиб ўтади.

WizzAir Тошкентга парвозларни йўлга қўйди. Чипта нархи 45 доллардан бошланади

WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга янги — Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби парвоз йўналишини очди. Бу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.

Сурхондарёнинг 6 та туманига янги ҳокимлар тайинланди

Ангор туманига Қосим Мардонов, Термиз туманига Шухрат Назаров, Жарқўрғон туманига Элмурод Авазов, Музработ туманига Абдурашид Исмаилов, Шўрчи туманига Улуғбек Зокиров ва Сариосиё туманига Абдуқодир Донаев ҳоким этиб тайинланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Фашистнинг ишини қилишяпти». Деновда карам, сабзи ва пиёз экилган далаларга тракторлар «ташланди»

Сурхондарёнинг янги тайинланган ҳокими Деновда фермерлар билан ўтказилган йиғилишда ерларни пахтага тайёрлаш, шудгор қилиш ҳақида кўрсатма берган. Ҳокимнинг топшириғи бажаралиши учун карам, сабзи ва пиёз экилган далалар ҳайдалмоқда. Фермерлар бу ҳолатга очиқ норозилик билдиришдан қўрқмоқда.