24 январ куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида онасидан ажралиб қолган 1 дона қўнғир айиқ боласи топилди, дея хабар бермоқда Ўрмон хўжалиги қўмитаси матбуот хизмати.

Ўрмон назоратчилари айиқ боласини ўрмон хўжалигига олиб борган. У ўрмон хўжалигининг хўжалик биносида вақтинчалик сақланиб турибди.

«Қишнинг совуқ кунларида айиқлар уйқуда бўладилар. Қиш мавсумида ёлғиз қолган ёш айиқ боласининг озуқа топиши бир мунча қийинчилик туғдириши ҳамда нобуд бўлиши эҳтимоли борлиги сабабли уни мутахассислар қаровида ва муносиб шароитда яшаши учун уни ёлғиз қолдирмасликка қарор қилинди», — дейилади хабарда.

Ҳозирда ёш айиқ боласи ичимлик суви сабзавотлар, ўрмон мевалари ва нон бўлаклари билан озиқлантирилмоқда.

айиқ боласи, ўрмон хўжалиги

айиқ боласи, ўрмон хўжалиги