Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати финалида ўзбекистонлик спортчилар бешта олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати. Шунингдек, спортчилар учта кумуш ва иккита бронза медалига эга чиқди.

Олтин:

  • -48 кг: Фарзона Фозилова;
  • -50 кг: Сабина Бобоқулова;
  • -52 кг: Феруза Казакова;
  • -54 кг: Нигина Ўктамова;
  • -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова.

Кумуш:

  • -57 кг: Ситора Турдибекова;
  • -70 кг: Азиза Зокирова;
  • -75 кг: Соҳиба Рўзметова.

Бронза:

  • -63 кг: Зиёда Ярашева;
  • -81 кг: Саҳобат Ҳусанова.

Мусобақада Ўзбекистондан жами 11 нафар спортчи иштирок этган. Маълумот ўрнида, 26 январь куни эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтади. Унда 10 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.