Андижонда ИИБ ходимлари фуқароларни калтаклаб, кейин видео орқали узр сўраттирди

Асакада ички ишлар ходимлари жамоат тартибини бузганликда айблаб, фуқароларга куч ишлатди. Туман ИИБга олиб кетилган фуқаролар узр сўраб, ходимларга совуқда тартибни сақлаётгани учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг калтаклангани акс этган видеони тарқатиш эса яхши иш бўлмаганини айтди.

Ўзбекистонда 60 км тезлик чеклови тақиқловчи белгилар ўрнатилгандан сўнг кучга киради

Ўзбекистонда ҳаракат тезлиги 60 км этиб белгиланган чеклов кўчаларда тақиқловчи белгилар ва мослаштирилган тезликни аниқловчи мосламалар ўрнатилгач кучга киради. ЙҲХХ масъули ҳайдовчилардан янги тартибга ҳозирдан амал қилишни сўради.

«Мактаб қордан тозаланмаган, ўқитувчилар эса ойлик олиб ётибди» — Ангрен прокурори

Ангренда шаҳар прокурори 22-мактабга бориб, муассаса ҳовлиси муз ва қордан тозаланмаганидан норозилигини билдирди. Унинг ташрифидан сўнг ўқитувчилар ҳудудни тозалашга жалб қилинди. Ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлгач, ўрганиш олиб борилиб, прокурорга интизомий жазо чораси қўлланди.

Чет эллик ва фуқаролиги бўлмаганларнинг фарзандларини мактабларга қабул қилиш хизмати ишга тушди

Хориж фуқаролари ва чет элда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандларини умумтаълим мактабларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилди. Хизмат кўрсатиш бепул амалга оширилади.

Наманганда бошқарув пайтида телефондан фойдаланган ҳоким ҳайдовчиси жаримага тортилди

Тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдалангани акс этган сурат тарқалди. ЙҲХХ Trailblazer автомобили ҳайдовчисига нисбатан баённома расмийлаштирилгани ва у 900 минг сўм жарима тўлаганини маълум қилди.

Совуқ ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради

Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечалари −8…−13 даража, кундузи −2…+3, баъзи жойларда −5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

3 та вилоятда тадбиркорлар жами 673,4 минг куб метр газдан ноқонуний фойдалангани айтилмоқда

Жиззах, Тошкент ҳамда Бухоро вилоятларида табиий газга ноқонуний уланиб олганликда гумонланаётган тадбиркорлар аниқлади. Улар жами 673,4 минг куб метр газдан руҳсатсиз фойдаланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 545,3 млн сўм зарар етган. Ҳозирда ҳолатлар тергов остида.

Банкларда доллар курси 11 340 сўмгача тушди

Тижорат банклари 20 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 340 сўм.

Видео: Тошкентда 3 та машина тўқнашиб, 2 киши шифохонага ётқизилди

Яккасарой туманида Malibu, Spark ва Nexia-3 тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида икки ҳайдовчи касалхонага олиб кетилди.

Ўзбекистон Тожикистондан қўшимча электр импорт қилишни бошлади

18 январдан бошлаб Сурхондарё вилоятининг қатор туманларига Тожикистон орқали қўшимча электр энергияси етказилмоқда. Ҳудудлар қўшни мамлакатнинг «Регар-500» подстанциясидан чиқувчи 220 кВли кучланиш билан таъминланди.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов сенсацион тарзда Магнус Карлсенни мағлуб этди

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess супертурнирида классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан сенсацион ғалабага эришди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари аҳолиси қаҳратонни қандай ўтказмоқда?

Тошкентликлар пойтахтнинг сўнгги аёзли кунлардаги оғир аҳволи вилоятлар аҳолиси учун одатий экани ҳақида кўп эшитди. «Газета.uz» Ўзбекистон ҳудудлари аҳолиси билан суҳбатлашиб, бу йилги қиш аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилаётгани, газ, «свет» ва транспорт муаммолари ҳақида сўради.