17 январь куни Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди. ЙҲХХ матбуот хизмати котиби Азизхон Муродов бундай чеклов кўчаларда махсус белгилар ва мослаштирилган тезликни аниқловчи мосламалар ўрнатилгандан сўнг амал қила бошлашини маълум қилди.

«Мисол тариқасида, ҳайдовчи 66 километр соат тезликда ҳаракатланадиган бўлса, барчага маълумки, 5 киломерт соат тезлик чегириб ташланади ва 61 километр соат тезликда ҳаракатланиб, қоидабузарлик содир этгани бўйича жарима кўлланиши мумкин», — деди ходим.

Унинг қўшимча қилишича, кўчаларда тақиқловчи белгилар ўрнатилиши бўйича ОАВда ва расмий сайтлар орқали фуқаролар ва жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади. Бироқ бугунги кунда ҳам ҳаракат иштирокчилари ушбу янги жорий қилинган тартибга амал қилиб ҳаракатланишлари сўралди.