Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати шаҳарда газ босими пасайиб кетиши юзасидан баёнот билан чиқди.

Қайд этилишича, об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, шаҳарнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.

«Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шоҳобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилмоқда», — дейилади баёнотда.

«Шаҳар маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида куну тун 24 соат ишламоқда, коммунал соҳа ходимлари эса ишларини юқори шайлик режимида давом эттирмоқда», — дейилади ҳокимлик хабарида.