Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилганли ҳақида хабар берди.

Текширув давомида Андижон шаҳрида яшовчи эркак фуқаро Х.С ўзида шубҳа уйғотгани сабабли бошқарувида бўлган, қора рангли, «Nexia-3» русумли автомашинаси Андижон шаҳри кўчаларининг бирида кўздан кечирилган.

Автомашинада жиноий шериклари, аёл фуқаролар Ю.Д ҳамда Х.Олар бирга эканликлари, автомашина олд йўловчи ўриндиғи остида, қора рангли полиэтилен пакетга ўралган, 100 дона «Тропикамид» ва 16 дона конвалютада жами 224 дона «Регапен» дори воситалари борлиги аниқланган.

Бундан ташқари автомашина орқа ўриндиғида аёл фуқаро Ю.Дга тегишли бўлган аёллар сумкачаси ичида 3100 АҚШ доллари ва 4 750 000 сўм миқдоридаги пуллар борлиги аниқланган.

Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.