IT Park University`нинг магистратура босқичи етакчи ҳалқаро IT гигантларидан бири EPAM ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги IT Park билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, таълимга инновацион ёндашувни ўзида акс эттиради.

Ушбу дастур талабаларга IT соҳасида муваффақиятли карьера учун зарур бўлган чуқур академик билим ва амалий кўникмаларни беради.

Дастур ҳақида

Дастур онлайн форматда бўлиб, уч семестрлик таълимдаёқ дастурий таъминот муҳандислиги магистри бўлиш имкониятини беради. Талабалар учта мутахассислик йўналишлари: Solution Architecture, Cloud ва DevOps ёки Data Processing and AI ҳамда якуний тадқиқот лойиҳасини танлаш билан кенг қамровли таълим олади.

IT Park University илғор техника ва инновацияларни бирлаштириб, онлайн формат орқали максимал таълим самарадорлигини ҳамда Digital-платформа ёрдамида ўқув ресурсларидан фойдаланишни таъминланган. Инглиз тилидаги таълим IT соҳасида мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берса, мослашувчан индивидуал жадвал ўқиш, иш ва шахсий ҳаётни муваффақиятли бирлаштиришга имкон беради.

it park university, реклама

Мутахассисликлар

Талабалар IT Park University магистратурасида ўқиш давомида учта йўналишдан бирини танлашлари мумкин:

  1. Solution Architecture — архитектура тамойилларини чуқур тушуниш имконини беради.
  2. Cloud ва DevOps — ривожланиш жараёнларини оптималлаштириш бўйича кўникмаларни ривожлантиради.
  3. Data Processing and AI — маълумотлар ва сунъий интеллект билан ишлашга тайёрлайди.

Фанлараро ёндашув туфайли магистратура битирувчилари дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, маълумотларни таҳлил қилиш, Web-дастурлаш ва маълумотлар базасини бошқариш каби турли IT соҳаларида ишлашга тайёрланади.

it park university, реклама

IT Park University магистратура дастурининг афзалликлари

IT Park University шунчаки ўқиш эмас, балки ўқув жараёни ҳақидаги тушунчангизни бутунлай ўзгартирадиган ҳақиқий тажрибани таклиф қилади. Унинг ўқитиш услублари мутахассислар раҳбарлигидаги лойиҳа ишлари ва амалий кейсларга асосланган бўлиб, бу талабаларга олган билимларини амалда қўллаш ва реал муаммоларни ҳал қилишни ўрганиш имконини беради.

2023−2024 ўқув йили учун қабул бошланди. Агар бакалавр даражасига эга бўлиб, карьерангизда кейинги босқичга кўтарилмоқчи бўлсангиз, IT Park University сайтига ташриф буюриб, ўқишга ариза топширишингиз мумкин. Ҳужжатлар 9 сентябргача қабул қилинади.

IT Park сизни талабалари сафида кўришдан бағоят мамнун бўлади.

Instagram: @itpu_uz
Telegram: t.me/ITPU_bot

Реклама ҳуқуқлари асосида.