Самарқанд аэропорти 14 сентябрь соат 00:01 дан 17 сентябрь соат 00:01 га қадар бўлган муддатда тижорий мунтазам ва номунтазам йўловчи ҳамда юк рейсларини қабул қилмайди.

Бундай хабар жума куни авиакомпания ходимлари учун халқаро огоҳлантириш тизими (NОТАМ)да пайдо бўлди, деб хабар бермоқда AviaAlertsUZ Telegram-канали.

Эслатиб ўтамиз, 15−16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.