Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматини террористик ташкилотлар билан алоқаларни узишга чақирди

Ўзбекистон президенти Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Афғонистон ТИВ раҳбари в.б. Амирхон Муттақий иштирок этаётган халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида таъкидлади.

«Инклюзив ҳукумат тузилиши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир» — Владимир Норов

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, «инклюзив ҳукумат тузилиши, хотин-қизлар ҳуқуқлари таъминланиши, афғонлар мактаб таълимига қабул қилиниши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир».

Афғон активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири — ТИВ

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлади. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ҳам халқаро ҳамжамиятга активларни қайтаришни таклиф қилганди.

Чилонзорда эркак хотини, фарзанди, қайнона ва қайнопасини пичоқлади

Пойтахтнинг Чилонзор туманида эр ўзининг турмуш ўртоғи, 7 ёшли фарзанди, қайнонаси ва қайнопасини пичоқлаганликда гумонланмоқда. Ҳозирда беморларнинг ҳолати барқарор.

Электр энергияси истеъмоли энг юқори тарихий кўрсаткичдан ошиб кетди — Энергетика вазирлиги

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли энг юқори тарихий кўрсаткичга етди. 22 июлда бу рақам 237 млн кВт/соатни ташкил этди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди

Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.

«Муносабатларнинг нормаллашуви Афғонистон ҳукуматининг тан олинишига йўл очади» — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистон ҳукуматини яқин келажакда тан олиш масаласи ҳозир кун тартибида йўқлигини таъкидлади. Бироқ у «Толибон» ҳаракати ва жаҳон ҳамжамиятининг умумий тил топишга ҳаракат қилаётгани ижобий тенденция эканлигини айтди.

«Биз барча ваъдаларимизни бажаряпмиз, энди AҚШ ҳам ўз ваъдаларини бажарсин» — Амирхон Муттақий

Aфғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий мамлакат барча ваъдаларини бажараётганини айтиб, AҚШни «сўзсиз ва ҳеч қандай шартларсиз» афғон активларини қайтаришга чақирди. У барчани Aфғонистонга минтақада хавфсизлик ва барқарорликка хизмат қиладиган сармоялар киритишга ҳам чорлади.

Тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди — Бош прокуратура

Андижонлик тадбиркор, Rash Milk компанияси асосчиси Раҳмиддин Мирзаев 46 ёшида вафот этди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, у ўз уйининг боғида осилган ҳолда топилган.

Тадбиркорларга маҳаллаларда микромарказ ташкил қилиш учун давлат ерлари 5 йилга ижарага берилади

Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари 5 йил муддатга ижарага берилади. Бунда тадбиркор объектни ўзи реконструкция қилади ёки бино-иншоотларни қуради.

Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашда шаффофликни оширади

Ўзгидромет ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш бўйича янги лойиҳани ишга туширмоқда.

Икки вилоятда она тили ва математика бўйича янги дарсликлар жорий этилмоқда

USAID Халқ таълими вазирлигига она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда 1−4-синфлар бўйича математика ўқитувчилари учун 500 мингга яқин янги дарслик ва қўлланмалар тақдим этди. Улар Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 919 та мактабда синовдан ўтказилиб, сўнг барча мактабларда жорий этилади.

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 19 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз, қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетган 19 бола Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.