Андижонлик тадбиркор, Rash Milk сут заводи ҳаммуассиси Раҳмиддин Мирзаев 46 ёшида вафот этди. У ўз жонига қасд қилган, деб хабар берди «Газета.uz»га Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Аниқланишича, тадбиркор 25 июль куни соат 16:40 ларда Шаҳрихон туманидаги ўз уйининг боғида осилган ҳолда топилган.

Тадбиркорнинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳодиса юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Раҳмиддин Мирзаев Rash-Milk Plus, Karakalpak Sement, Smes Stroy Savdo ва бошқа компанияларнинг асосчиларидан эди.