10 июнь, жума куни Ўзбекистон консерваторияси олдидаги кўча соат 18:30 дан 23:00 га қадар ёпилади, деб хабар берди ЙҲХХ матбуот хизмати.

Вақтинчалик чеклов ҳудуди — Шайхонтоҳур туманининг Ислом Каримов (Ўзбекистон метроси) ва Навоий кўчалари чорраҳалари оралиғидаги Олмазор кўчаси ҳисобланади.

Бу вақтда Ўзбекистон давлат консерваторияси ташкил топганининг 85 йиллигига бағишланган «Open-air» концерт дастури бўлиб ўтади.

Фуқаролардан айланма йўллардан ҳаракатланиш сўралмоқда.