Давлат солиқ қўмитаси томонидан 29 апрелдан 6 майга қадар ўтказилган ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, январь-март ойлари учун истеъмолчиларга яна 4,2 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди, дея хабар бермоқда Қўмита матбуот хизмати. Натижада йил бошидан буён истеъмолчиларга тўланган сумма 72,3 млрд сўмга етди.

Аввалроқ, Қўмита 26 март ҳолатига кўра февраль ойи учун 183 052 нафар истеъмолчига 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилгани ҳақида маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1% кешбэк қайтарилмоқда. Шунингдек, «Газета.uz» кешбэкни қандай қайтариб олиш мумкинлиги бўйича қўлланма тайёрлаган эди.