«кешбэк» тегли мақолалар


Бир фоизли кешбэк бериладиган ойлик харидлар суммасига чеклов киритилмоқда
10 январ 2024, 17:45

Бир фоизли кешбэк бериладиган ойлик харидлар суммасига чеклов киритилмоқда

Энди харидорлар бир ойда сотиб олган товарлар (хизматлар) қийматининг фақат БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисми учун 1 фоизли кешбэк олиши мумкин бўлади. Бу айни вақтда ойига 204 минг сўмдан кўп кешбэк ололмасликни англатади. Олдин бу бўйича максимал сумма белгиланмаганди.

«Кешбэкни ўйлаб топганлар тадбиркорларга зулм қилаётганини» айтган имом-хатиб ишдан олинди
25 август 2023, 12:27

«Кешбэкни ўйлаб топганлар тадбиркорларга зулм қилаётганини» айтган имом-хатиб ишдан олинди

Тошкентдаги «Имом Термизий» масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг «кешбэкни ўйлаб топганлар халқ ва тадбиркорларга зулм қилмоқда», деган фикри эътирозларга сабаб бўлди. Мусулмонлар идораси бу фикр орқали жиддий хатога йўл қўйилгани, имом олдин ҳам огоҳлантиришлар олгани учун уни ишдан бўшатди.

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади
27 феврал 2023, 14:55

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади

Энди «Soliq» мобил иловасида кешбэк олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди.

1 сентябрдан ички саёҳат ҳаражатларининг бир қисми кешбэк сифатида қайтарилади
22 август 2022, 11:07

1 сентябрдан ички саёҳат ҳаражатларининг бир қисми кешбэк сифатида қайтарилади

Туризм вазирлиги ДСҚ билан ҳамкорликда янги кешбэк тизимини ишга туширмоқда. Унга мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган мамлакат фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилади.

Январь-июнь ойларида истеъмолчиларга 248 млрд сўм кешбэк қайтарилди
27 июл 2022, 10:44

Январь-июнь ойларида истеъмолчиларга 248 млрд сўм кешбэк қайтарилди

Солиқ қўмитаси июнь ойи учун истеъмолчиларга 61,9 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Шундай қилиб, 2022 йилнинг олти ойи давомида фуқароларга қайтарилган сумма 248,6 млрд сўмга етди.

Йил бошидан бери истеъмолчиларга 180,5 млрд сўм кешбэк тўланди
30 июн 2022, 16:33

Йил бошидан бери истеъмолчиларга 180,5 млрд сўм кешбэк тўланди

Солиқ қўмитаси йил бошидан 27 июнга қадар истеъмолчиларга жами 180 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Кешбэк чекларини тақдим этиш бўйича Korzinka, Havas ва Makro савдо дўконлари етакчилик қилмоқда.

Кассир харидорлар чекидан 16,5 млн сўм кешбэк йиғди
3 июн 2022, 09:22

Кассир харидорлар чекидан 16,5 млн сўм кешбэк йиғди

Ўзбекистонда компаниялардан бирининг кассири бир ой давомида харидорларнинг 1,6 млрд сўмлик 152 дона касса чекларини рўйхатдан ўтказиб, салкам 16,5 млн сўм миқдорида кешбэк тўплагани аниқланди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу суммани бекор қилди.

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларни мукофотлаш тартиби белгиланди
14 май 2022, 11:46

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларни мукофотлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга жариманинг 20 фоизи миқдорида пул мукофотини тўлаш тартиби белгиланди. Фуқаролар терминал мавжуд эмаслиги, нақд ва карта орқали тўловда тафовут, товарларни қалбаки маркировкалаш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш каби ҳолатларни аниқласа Soliq мобил иловаси орқали хабар бериши мумкин.

Масофавий электрон тўловлар учун ҳам кешбэк тўлаш бошланди
11 май 2022, 09:48

Масофавий электрон тўловлар учун ҳам кешбэк тўлаш бошланди

ДСҚ эндиликда масофавий тўловлар учун ҳам 1 фоизлик кешбэк тўланишини маълум қилди. Тўлов хизматлари орқали тўлов амалга оширилганда QR-кодли чек ҳосил бўлади ва бу Soliq иловасида автоматик тарзда акс этиши керак.

Истеъмолчиларга йил бошидан буён 72,3 млрд сўм кешбэк қайтарилди
7 май 2022, 14:31

Истеъмолчиларга йил бошидан буён 72,3 млрд сўм кешбэк қайтарилди

Солиқ қўмитаси январь-март ойлари учун истеъмолчиларга яна 4,2 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Йил бошидан буён истеъмолчиларга тўланган сумма 72,3 млрд сўмга етди.

Маҳаллий туристлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлари учун кешбэкни қандай олиши мумкин?
5 май 2022, 10:52

Маҳаллий туристлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлари учун кешбэкни қандай олиши мумкин?

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган маҳаллий туристлар учун кешбэк Туризм вазирлигининг электрон платформаси орқали тўлаб берилади. Бунда туристлардан сафар давомида авиа, темир йўл ёки автомобиль транспорти ва турар жой хизматларидан фойдаланиш, қолаверса, маданият ташкилотларига ташриф буюриш талаб этилади.

Президент Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастурини эълон қилди
26 апрель 2022, 21:36

Президент Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастурини эълон қилди

1 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун авиа, темир йўл ва автобус чипталарини харид қилиш, меҳмонхона харажатлари, музейлар ва бошқа маданият масканларига ташриф буюриш учун кешбэк тизими жорий этилади. Шунингдек, 1 июлдан «Зиёрат туризми» дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.

Февраль ойи учун 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди — ДСҚ
26 март 2022, 22:12

Февраль ойи учун 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси февраль ойида харид чекини рўйхатдан ўтказган 183 мингдан ортиқ истеъмолчига 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилганини маълум қилди.

Харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк ой охирида тўлаб берилади
18 феврал 2022, 23:32

Харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк ой охирида тўлаб берилади

ДСҚ Soliq иловасида январда рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк февралнинг 21−25-саналарида тўлаб берилишини маълум қилди.

11 млрд сўмлик харид чеклари учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди — ДСҚ
2 феврал 2022, 14:51

11 млрд сўмлик харид чеклари учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, айрим техник хизмат кўрсатиш маркази ходимлари бошқаларга тегишли бўлган 15,9 мингта харид чекларини Soliq иловасида ўз номига рўйхатдан ўтказган. 11 млрд сўмлик ушбу чеклар бўйича ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг