8−11 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Хусусан, 8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда бу 23−25 м/с гача бўлиши мумкин;

9 апрель, шанба кунида Қорақалпоғистон Республикаси билан биргаликда Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида ҳам шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди.

Якшанба куни Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам худди шундай об-ҳаво кузатилади.

Кейинги ҳафтанинг биринчи куни 11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с гача бориб, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.