Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғонга мактуб йўллади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

«Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмине Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим», — дейилади хабарда.

Давлат раҳбари Туркия Президенти ва унинг рафиқаси қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишларига ишонч билдирди, унга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва янги зафарлар тилади, — деди Шерзод Асадов.