Тошкентда мактабларда жой етишмаслигини биноларни ижарага бериш орқали ҳал қилиш режалаштирилмоқда

Прогнозларга кўра, 2025 йилда Тошкент мактабларида 550 минг ўқувчи таҳсил олади. Беш йил ичида шаҳарда 30 та мактаб қуриш режалаштирилмоқда, бироқ бу синфларда жой етишмаслиги муаммосини ҳал учун етарли эмас. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат ҳар йили 20−30 тадан мактаб қура оладиган даражага етгунича вақтинчалик ечим сифатида бўш биноларни ишбилармонлардан ижарага олиш кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор қамоққа олинди

Деновдаги савдо марказида юзага келган портлашда шаҳар газ бўлими бошлиғи ҳамда Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходими айбдор деб гумон қилиниб, қамоққа олинди. Улар ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик ва моддий қимматликлар олганликда айбланмоқда.

Урганч марказида янги туннель фойдаланишга топширилди

Урганч шаҳри марказида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари ҳудудида 500 метрлик янги туннель фойдаланишга топширилди. Ерости йўли соатига 3200 та автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бу каби туннель вилоятлар орасида ягона эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда 15 декабргача 125 киши ис газидан вафот этган

Йил бошидан бери Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида 115 нафар инсон жароҳатланди, 125 киши эса ҳалок бўлди. Айнан қиш мавсумида ҳар учта нохуш ҳолатдан биттаси иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланишдан келиб чиқмоқда.

«Нархлар ўйнаб туради — бу ҳаёт». Бектемир ҳокими «Қўйлиқ» кўчирилиши ҳақида

Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев «Қўйлиқ» улгуржи бозори Food City мажмуасига босқичма-босқич кўчишини тасдиқлади. «Food City`да шундоқ шароитлар яратилганки, бунақа шароит Ecobozor`да ҳам йўқ. «Қўйлиқ»да асфалтда ўтириб сотгандан кўра, ўша ерга обориб сотган маъқул», — деди у.

TikTok тармоғига ўзбек тили қўшилиши мумкин

Комил Алламжонов ТikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрамга тармоқни Ўзбекистон қадриятлари ва минталитетига мослаш таклифини билдирди. Компания масъуллари эса унинг таклифларини инобатга олиниши қаторида, TikTok`га ўзбек тилини ҳам киритишга тайёрлигини маълум қилган. Тармоқ ҳануз узилишлар билан ишлаяпти.

Ғафур Ғулом боғини инвесторга бериш масаласи қайта кўриб чиқилади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғини 49 йилга ижарага олган инвестор ўзига юклатилган вазифаларни бажармаганини маълум қилди. У боғни ижарага бериш масаласи қайта кўриб чиқилишини айтди.

Олий судга уч нафар судья сайланди

Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда Шуҳрат Маҳмудов, Рустам Ҳайдаров ва Джамол Чориевни 10 йиллик муддатга Олий суд судьяси этиб сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Когонда яшовчи фуқаро ўз дўконини хокимиятга совға қилди

Когон ҳокимияти шаҳарда яшовчи фуқарога тегишли бўлган бош бекат ҳудудида жойлашган дўконни беғараз қабул қилиб олди. Ҳокимлик келгусида уни муҳтож оилага яшаш шароитини яхшилаш мақсадида берилишини маълум қилди.

Бахшичилик санъати ЮНЕСКО Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XVI сессияси доирасида Бахшичилик санъати Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси элементи сифатида Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Оролбўйи ҳақида қисқасини айтганда — Умид бор!

Орол денгизининг қуриган тубида қандай жараёнлар содир бўлмоқда? Ушбу ҳудудларга экилган саксовуллар униб-ўсдими? Улар теварак-муҳитга қандай таъсир кўрсатмоқда? Бугунги Оролбўйи ҳақида умидли қарашлар борми? Тупроқшунос, биология фанлари доктори Галина Стулина тупроқшунослик касбини танлаш сабаблари, Оролбўйи деганда қайси ҳудудлар тушунилиши, Оролқум чўлига уюштирилган экспедициялар ва ушбу ҳудудларнинг истиқболлари, аёлларнинг фандаги муваффақиятлари асослари ҳақида.