Афғонистон муваққат ҳукумати ҳисоб-китоблар учун хорижий валютадан фойдаланиш тўлиқ тақиқлаганини эълон қилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Афғонистон бозорларида АҚШ долларидан фойдаланиш кенг тарқалган бўлса, Покистон каби қўшни давлатларнинг валютаси чегара ҳудудларида савдо қилиш учун ишлатилади.

«Мамлакатдаги иқтисодий вазият ва миллий манфаатлар барча афғонлардан ўз ҳисоб-китобларида афғон валютасидан фойдаланиш талаб қилинади», — дейилади «Толибон» баёнотида.

Бундан ташқари, муваққат ҳукумат мамлакат қурғоқчилик ва нақд пул тақчиллигига дуч келгани сабабли, марказий банкнинг хорижий юрисдикциялардаги миллиардлаб доллар захираларини бўшатишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни The Washington Post газетаси ўз манбаларига таяниб, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Афғонистон ҳукуматининг Америка банк ҳисобларидаги захираларини музлатиб қўйгани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Афғонистонга толиблар қўлига тушиб қолмаслиги учун катта миқдорда доллар етказиб беришни бекор қилгани қайд этилган. Мамлакатдан қочиб кетган Афғонистон Марказий банки раҳбари в. б. Ажмал Аҳмадий Твиттерда Афғонистон Марказий банкининг деярли барча захиралари хорижда жойлашгани ва улар тахминан 9 миллиард долларни ташкил этишини маълум қилди. Энг катта қисми — 7 миллиард доллар — Федерал захира тизими ҳисобларида.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, 2021 йилда қурғоқчилик ва ҳосил етишмовчилиги туфайли 14 миллиондан ортиқ афғон озиқ-овқат билан таъминланмаган ва шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Жорий йилнинг октябрь ойида БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги Термизга Афғонистон учун 100 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етказиб берди. Бироқ 27 октябрь ҳолатига кўра, юк Афғонистонга ҳали етказилмаган, чунки мамлакат расмийлари уни олиб киришга рухсат бермаган.