Болалар боғчалари учун тўловлар нархи қимматлашиши мумкин. Бу Вазирлар маҳкамаси томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови 2021 йил 1 апрелдан ўртача 15 фоизга оширилади.

Бунга 2020 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўртача ўсиш даражаси 15,3%ни ташкил этганлиги, ҳамда 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга асосан, жорий йилда истеъмол нархлари индекси 9−10% миқдорда бўлиши прогноз қилинганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Таклиф этилаётган янги тарифлар