4 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26550 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент вилояти, 79 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Хоразм вилоятида, яна 14 нафари Навоий вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 9127 киши даволанмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 17262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Бундан ташқари, шу вақтга қадар COVID-19 асоратларидан вафот этган беморлар сони 160 нафарга етди.

Навбатдаги беморлар ўлими Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 80 ёшли бемор О.А. (эркак) ва Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшаган 41 ёшли бемор Ф.Т. (эркак) бўлиб, биринчи бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан ва иккинчи бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўпка шишидан вафот этган.