23 июль куни Ўзбекистонда 489 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 54 таси карантин муассасаларида, 435 таси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Жиззах ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 277 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 868 нафар бемордан 10 149 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 617 нафар бемордан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.