Дам олиш кунлари кузатилган ёмғирли ва салқин об-ҳаводан сўнг 20−22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида душанбанинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

23−24 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб 24−29 даража, жанубда 30−32 даража иссиққа етади.

22−23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 20−24 май кунлар вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.

Пойтахтда душанбанинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 22−24 даража илиқ бўлади.

21−22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 14−17, кундуз кунлари 25−27 даража иссиқ бўлади.