11 апрел соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID-19 билан коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 694 тани ташкил этади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакат бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Тошкентда коронавирус билан касалланган 212 бемор даволанмоқда.

Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасида 104 киши даволанмоқда, улардан 28 нафари пневмонияга чалинган, 8 нафар беморнинг аҳволи оғир.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти клиникасида эса 108 киши даволанмоқда, 5 беморнинг аҳволи оғир.