«ҳуқуқбузарлик» тегли мақолалар


Самарқанд вилоятида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар сони бир йилда 40 фоизга ортган
17 ноябр 2023, 15:37

Самарқанд вилоятида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар сони бир йилда 40 фоизга ортган

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида Самарқандда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлиги ортгани айтилди. Хусусан, ҳуқуқбузарлик 2021 йилда 1331 тани, 2022 йилда 3941 тани ҳамда 2023 йилнинг 8 ойи давомида эса 3128 тани ташкил этган. Жиноятлар сони эса 40 фоизга ортган.

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган боланинг шахси аниқланиб, отасига жарима солинди
30 май 2022, 13:08

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган боланинг шахси аниқланиб, отасига жарима солинди

Ижтимоий тармоқларда Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг ўқувчиси 3-қаватдан мушукни улоқтиргани акс этган видео тарқалди. Вояга етмаган йигитнинг отасига нисбатан болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги бўйича протокол тузилиб, у жаримага тортилди.

Ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади
11 январ 2022, 11:56

Ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, ниқоб тақмаган фуқаролар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов эса 9 январь куни карантин қоидаларини бузган 899 кишидан, 721 нафари огоҳлантирилгани, қолган 178 нафари эса жаримага тортилганини маълум қилди.

Фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда
5 январ 2022, 11:05

Фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда. Унга кўра, апрель ойигача «Е-патруль» тизими жорий этилиб, барча маълумотлар жойида текширилиши кўзланган. Стратегия лойиҳасида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва рўйхатга олиш учун «Е-ҳуқуқбузарлик» ягона ахборот тизимини ташкил этиш ҳам таклиф этилган.

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — Бизнес-омбудсман
1 ноябр 2021, 18:36

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман мутахассисининг таъкидлашича, шу йилнинг 9 ойида 1000 дан ортиқ мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилиб, 225 тасига интизомий жазо қўлланилган. Судларга 28 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган. «Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг