«дхм» тегли мақолалар


Давлат спорт муассасаларига кирувчи ўқувчиларнинг ҳужжатлари энди ДХМ ва my.gov.uz орқали қабул қилинади
7 ноябр 2023, 09:57

Давлат спорт муассасаларига кирувчи ўқувчиларнинг ҳужжатлари энди ДХМ ва my.gov.uz орқали қабул қилинади

1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

200 та давлат хизмати анъанавий шаклдан онлайнга ўтказилиши кутилмоқда
7 феврал 2023, 10:18

200 та давлат хизмати анъанавий шаклдан онлайнга ўтказилиши кутилмоқда

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастурига кўра, ҳозирда анъанавий шаклда тақдим этилаётган 200 та давлат хизмати ДХМлар ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатила бошлайди. Электр, газ ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш проактив тарзда амалга оширилиши кутилмоқда.

ДХМлар орқали статистик маълумотларни олиш мумкин бўлади
25 ноябр 2022, 15:24

ДХМлар орқали статистик маълумотларни олиш мумкин бўлади

Ҳукумат қарори билан давлат хизматлари марказлари орқали статистик маълумотларни олиш имконияти яратилади. Бироқ таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган сир мавжуд маълумотлар берилмайди. Ҳар бир маълумот учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Сирдарёда никоҳдан ўтиш ва ажрашиш учун аризаларни ДХМ орқали топшириш бўйича эксперимент ўтказилади
29 сентябрь 2022, 11:54

Сирдарёда никоҳдан ўтиш ва ажрашиш учун аризаларни ДХМ орқали топшириш бўйича эксперимент ўтказилади

Ҳукумат қарори билан 1 ноябрдан 1 июлгача никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Шунингдек, туғилганликни шифохона орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби 1 январдан Тошкентда, 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

Пойтахтдаги ДХМлар эски «права»ни алмаштириш учун сўнгги мижоз қолгунича хизмат кўрсатади
25 феврал 2022, 18:04

Пойтахтдаги ДХМлар эски «права»ни алмаштириш учун сўнгги мижоз қолгунича хизмат кўрсатади

Давлат хизматлари агентлиги эски ҳайдовчилик гувоҳномасини мажбурий алмаштириш муддати тугаётгани муносабати билан ДХМларга кунига 700 нафаргача фуқаро мурожаат қилаётганини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, энди пойтахтнинг 10 та туманидаги ДХМлар янги гувоҳномани бериш учун сўнгги мижоз қолгунича фаолият кўрсатади.

Энди йўқолган ашёлар бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари кўрсатади
20 январ 2022, 15:36

Энди йўқолган ашёлар бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари кўрсатади

Ҳукумат қарори билан ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади, унинг ўрнига топилмаларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш бўйича хизматлар ДХМ томонидан кўрсатилади. Топилмалар 6 ойгача сақланади, агар бу вақт ичида эгаси аниқланмаса, ашё давлат мулкига ўтади ва аукционда сотиб юборилади.

ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
15 декабр 2020, 16:14

ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

«Газета.uz»нинг Тошкентдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ставка ойлик билан ишлагани ҳақида хабарига муносабат билдирилди. Давлат хизматлари агентлиги ходимлар меҳнатига тўлиқ ҳақ олганини қайд этди. Уларнинг нима сабабдан ва айнан қачондан ярим ставкага ўтказилгани ҳақидаги масала эса очиқ қолмоқда.

Қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси идоралари уларни талаб қилаётгани аниқланди
15 октябр 2020, 16:10

Қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси идоралари уларни талаб қилаётгани аниқланди

ДХМ қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаётганини ўрганди. Мониторинг натижасида ушбу ҳужжатлар асосан соғлиқни сақлаш, ички ишлар органларига ишга кириш ҳамда кредит олиш учун учун сўралаётгани маълум бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг