Бир йил аввал «Mening fikrim» порталида IMEI кодларни рўйхатга олишда тўлов ундиришни бекор қилиш бўйича петиция эълон қилинган эди. Бироқ орадан 365 кун ўтган бўлсада, мурожаат халигача «Кўриб чиқиш жараёнида» турибди. Қонунчилик палатаси қўмитаси ушбу вазиятни ўрганиб чиқиб, июнь ойида Вазирлар маҳкамасига ўрганишлар натижасини юборган.
Республика бўйича барча карантин зоналари ва чегара постларида фуқароларнинг паспортларига ноқонуний равишда IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилган. Жиноий гуруҳ таркибида фаррошдан тортиб мансабдорларгача бор, дея маълум қилди ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
«ЎзТТРМ» ДУК ижрочи директори Улуғбек Шакиров 2019 йил 1 декабрдан то ҳозирги кунгача IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишдан 240 млрд сўм маблағ келиб тушганини маълум қилди. Шунингдек, 2020 йил 1 ноябрга қадар 781,7 мминг мобил қурилма Ўзбекистонга олиб кирилгани ҳам таъкидланди.
Мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини пулли рўйхатга олишдан, ҳисоб-китобларга кўра, 135,5 млрд сўм тўпланди. Жами бўлиб 47 миллиондан зиёд код рўйхатга олинган. АКТ вазирлиги мобиль қурилмаларнинг расмий импорти ҳажми бир неча баробарга ўсганини маълум қилди.
UZIMEI тизими оператори мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодини учинчи шахслар паспортларидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг