Фарғона вилоятида UzAuto Motors автотрейлери ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетди. Компания 8 та Cobalt зарар кўргани, жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.
UzAuto Motors заводида сўнгги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди. У 2013 йилда янгиланган версия (Gentra) тақдим этилгандан бери заводдан чиққан 487104-шундай машинага айланди. Биринчи модель 2008 йилда йиғила бошлаганди.
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров шу ва бошқа қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.
17 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари учун онлайн шартнома тузишни қайта очади.
Антикоррупция агентлиги UzAuto Motors ўтказган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида қонун бузилиши ҳолатини аниқлади. Тендерда иштирок этган икки корхона раҳбарлари яқин қариндош бўлган. Ҳозирда харид натижаларини бекор қилиш, айбдорларга чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.
5 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари контрактациясини қайта очади.
UzAuto Motors 21 июнь куни соат 10:00 да 25 минг дона Cobalt учун контрактацияни очади. Компания шартномалар бўйича тўлов 7 календарь кунида амалга оширилиши лозимлигини эслатиб ўтди.
Ғаллаорол туманида MAN юк автомобилида носозлик кузатилиб, 2 та юк машинаси ва UzAuto Motors автотрейлери билан тўқнашди. Компания 4 та Cobalt ва 3 та Equinox техник шикастланганини билдирди. Юк машиналари ҳам жиддий зарарланган, ҳайдовчилар жароҳат олмаган. 2 километрли тирбандлик ҳосил бўлган.
Chevrolet Lacetti автомобилларини ишлаб чиқариш давом этмоқда, деб хабар берди «Ўзавтосаноат». Таъкидланишича, бунга сабаб ишлаб чиқариш учун зарур эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам мавжуд экани.
UzAuto Motors 8 май куни соат 10:00 да аввалги шартномалардан чиқарилган Gentra, Damas ва Labo учун контрактацияни очади. Gentra`ларни (4500 та) шу заҳоти олиб кетиш мумкин бўлади. Компания, шунингдек, Cobalt автомобилини янгиланган модификацияда ишлаб чиқара бошлашини маълум қилди.
Биринчи чорак якунларига кўра, UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5 баравар — 1,29 триллион сўмгача кўпайди.
Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki`нинг янги таклифига кўра, бренд автомобилларини тўрт йиллик кредит асосида 15% бошланғич тўлов билан сотиб олиш мумкин.
Chevrolet ҳамда «Бизнесни ривожлантириш банки» Chevrolet автомобилларини 15 фоизлик бошланғич тўлов билан беш йилга кредитга сотиб олишни таклиф қилмоқда.
23 апрель куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Damas автомобиллари контрактациясини қайта очади. Нархлар ўзгаришсиз қолади.
2023 йилда UzAuto Motors 4,85 млрд долларлик 369,99 минг дона автомобиль ишлаб чиқариб, Ўзбекистон автомобиль бозорининг 81 фоизини эгаллади. ADM Jizzakh улуши 5,5 фоизни ташкил этган, бозорнинг қолган улуши импорт, жумладан, 291 млн долларлик 8948 та BYD автомобили ҳиссасига тўғри келди.
UzAuto Motors 29 март куни Labo автомобили учун қўшимча контрактация очилишини маълум қилди. Компания нархлар ўзгаришсиз қолишини алоҳида таъкидлади.
UzAuto Motors Damas, Labo ва Cobalt нархларни ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. «Контрактация жараёни олиб борилмаётганини инобатга олиб, chevrolet.uz сайтидаги нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган», — дейилади хабарда.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари нархини 3,5−6,7 фоиз оралиғида оширди. Компания, шунингдек, босқичма-босқич дилерларга кейинчалик сотиш учун автомобиль сотиб олиш имконини берадиган «ривожланган мамлакатларда қабул қилинган сотув тизими»ни жорий қилади.
UzAuto Motors ҳамда InfinBANK`дан янги таклифга биноан энди Chevrolet Onix автомобилини йилига 16,99 фоиз ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин.
UzAuto Motors 2023 йилнинг 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддати байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг