23 ноябрдан бошлаб Тошкентдан Сианьга парвозлар тўхтатилиб, 4 ҳафта давомида рейслар бўлмайди. Парвозлар бекор қилинишининг сабаби 5 ноябрь куни 11 та йўловчиларда коронавирус инфекцияси аниқланиши бўлган.
Энг йирик эркин савдо шартномасининг тузилиши, Қорабоғ аҳолиси ўз уйларини ёқиб юбориши, Перуда янги президентга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Apple компаниясининг акциялари 4,21% га арзонлади. Сармоядорларнинг ҳисоблашича, Apple Осиё смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларига рақобатни бой бермоқда.
Швециянинг кексалар учун карантинни бекор қилиши, Tesla компаниясининг янги рекорди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Европанинг бир қатор мамлакатлари карантин чораларини кучайтириши, Хитойнинг янги экологик муаммоси, Францияда икки масжид ҳимоя остига олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Йил охирига қадар Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Корея президенти билан онлайн саммит ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.
Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтгани, Хитой иқтисодиётининг янги рекорди, Нурсултонда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шимолий Корея раҳбарининг халқдан кечирим сўрагани, Украина президенти урушни тугата олмаса, ўз лавозимини тарк этишга тайёрлиги, Хитойда бутун шаҳар аҳолиси COVID-19 га текширилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Хитой Марс сайёрасини ўрганиш учун Tianwen-1 зондини учирди. Сайёра юзасига чиқиш учун етти ой керак бўлади. Агар миссия режадагидек амалга оширилса, зонд 2021 йилда Ерга биринчи маълумотларни юборади.
Коронавирус пандемиясининг ташқи бозорларга таъсири сабабли, Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга қисқарди, Россияга экспорт тўхтатилди.
Дональд Трамп Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда қатнашган компаниялар ва шахсларга нисбатан чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шундан сўнг Хитой АҚШга қарши жавоб санкцияларини қўллаши мумкинлиги билан огоҳлантирди.
Ҳиндистон расмийлари TikTok, WeChat, Weibo ва Helo каби бир қатор дастурларни «Ҳиндистоннинг суверенитети ва яхлитлигига путур етказади» деб топди. Ушбу тақиқ оқибатида Хитой мобил иловалари ҳидистонлик 300 миллион фойдаланувчисини йўқотиши билдирилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчилик гуруҳларга нисбатан тазйиқ ўтказган мансабдор шахсларга нисбатан санкция қўллаш борасидаги қонунни имзолади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг