Хитой фуқаро авиацияси регулятори (CААC) «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Тошкент-Cиань йўналиши бўйича парвозларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Синхуа янгиликлар агентлиги хабар берди. Бунга 5 ноябрь куни амалга оширилган рейснинг 11 йўловчисида COVID-19 тестининг ижобий натижаси аниқлангани сабаб бўлган.

HY501 рейсининг тўхтатилиши 23 ноябрдан бошлаб тўрт ҳафта давом этади, дейилади хабарда.

Агар мамлакатга етиб келган барча ҳаво йўловчиларида кетма-кет уч ҳафта давомида коронавирус тасдиқланмаса, у ҳолда авиакомпания парвозлар сонини ҳафтасига иккитага кўпайтириш учун рухсат олади.

Агар COVID-19 га топширилган тест ижобий натижалари 5 тага етса, у ҳолда ушбу парвоз бир ҳафтага тўхтатилади. Агар бундай йўловчилар сони 10 тага етадиган бўлса, у ҳолда ушбу йўналишдаги парвозлар тўрт ҳафта давомида тўхтатилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Агентлик «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси бекор қилинган парвоз квоталарини бошқа йўналишларга ўтказишга ҳақли эмаслигини таъкидлади.