1 мартдан E-aktiv тизимида солиқ ҳисоби билан боғлиқ операцияларни акс эттириш мажбурий бўлиши керак эди. Бироқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ихтиёрий буйруқнинг амал қилиш муддатини 2024 йил 1 январгача узайтириш бўйича ҳукуматга таклиф киритди.
Солиқ қўмитаси 1 октябргача интизомсиз солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни ноқонуний қоплашни олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказади. Бу фирибгарлик схемалардан фойдаланиб, асоссиз солиқ нафи олиш билан боғлиқ бўлмаган инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради.
1 январдан бошлаб хорижликларга айрим товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришнинг Tax Free тизими жорий этилади. Тизим Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида тадбиқ этилади. 2024 йилдан эса босқичма-босқич барча чегара ўтказиш пунктларида йўлга қўйилади.
Давлат солиқ қўмитаси деярли 4,5 млн ўзбекистонлик мол-мулк ва ер солиғидан 2,7 трлн сўм қарздор эканини маълум қилди. Соҳалар кесимида энг кўп қарздорлик қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги ташкилотларда ишловчи ходимларда экани кўрсатилди.
Давлат Солиқ қўмитаси шу йилнинг биринчи ярмида 5,4 млн кишига жами 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланганини маълум қилди. Ўртача ойлик маош миқдори — 2,8 млн сўмни ташкил этмоқда. Энг кўп иш ҳақи Тошкент ва Навоийда, энг ками эса Фарғона ва Сирдарёда тўлаб берилган.
Интернетда ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги газ нархи эски тарифда қолганлиги сабабли «метан нархи ошганига объектив сабаблар йўқлигини» маълум қилди. Вазиятга «Ўзтрансгаз» ва Солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди.
Солиқ қўмитаси йил бошидан 27 июнга қадар истеъмолчиларга жами 180 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Кешбэк чекларини тақдим этиш бўйича Korzinka, Havas ва Makro савдо дўконлари етакчилик қилмоқда.
1 июндан бошлаб чек бермаган тадбиркорларни солиқ хизмати органлари томонидан текшириш қоидалари ўзгармоқда. Энди биринчи шикоятдан сўнг тадбиркор дарҳол жазоланмайди, лекин у билан профилактик суҳбат ўтказилади. Шунингдек, фуқаролар 24 соат ичида иккитадан ортиқ мурожаат юбора олмайди.
Сув ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчилари маркировка бўйича тажриба лойиҳасини тўхтатишга чақирмоқда, уларнинг фикрича, бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Солиқ қўмитаси компаниялар хавотирларини асоссиз деб атаб, уларнинг лойиҳада қатнашиш ҳақидаги келишувни имзолаб бўлганларини маълум қилди.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги солиқ маъмуриятчилиги тизимини ислоҳ қилиш учун 60 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади. Лойиҳа доирасида Давлат солиқ қўмитасининг операцион, институционал ва технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторини қисқартиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилади.
Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмасликка қарор қилинди. «Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди», — дея қайд этди қўмита.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг