«россия - ўзбекистон» тегли мақолалар


Россиядан Ўзбекистонга олиб келинаётган 7 та цистерна бензин ўғрилаб кетилди
21 феврал 2022, 16:01

Россиядан Ўзбекистонга олиб келинаётган 7 та цистерна бензин ўғрилаб кетилди

Россиянинг Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан Тошкентга юборилган 7 та цистернадаги АИ-95 маркали бензин ўғрилаб кетилди. Гумондорлар вагонлар люкидаги тамғани бузиб, нефт ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига ортиб кетишгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди
19 ноябр 2021, 23:20

Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида президентлар Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар. Ташриф доирасида жами 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Давлат раҳбари Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Россия Ўзбекистонга қирувчи самолётлар ва зирҳли транспортлар етказиб берди
2 ноябр 2021, 11:42 1

Россия Ўзбекистонга қирувчи самолётлар ва зирҳли транспортлар етказиб берди

Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаевнинг таъкидлашича, 2021 йилда Россия Ўзбекистонга Су-30СМ қирувчи самолётлари, Ми-35М вертолётлари, Бук-М2Э зенит-ракета комплекслари, БТР-80 ва БТР-82А зирҳли транспортёрларини етказиб берган.

Ўзбекистон энергетика соҳасига Россия сармоясини жалб қилиши мумкин
28 октябр 2021, 21:08

Ўзбекистон энергетика соҳасига Россия сармоясини жалб қилиши мумкин

Ўзбекистонда Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги энергия ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва муқобил энергетика соҳасидаги лойиҳаларга Россия сармояларини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида сўз борди.

«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ривожланиш чўққисида» — ТИВ раҳбари
22 октябр 2021, 18:01

«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ривожланиш чўққисида» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳозирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўз ривожланишининг энг юқори чўққисида эканлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолаётганини, Россияда ўзбек тилига қизиқиш борлиги ҳақида қўшимча қилди. Вазир ноябрда бўлиши кутилаётган Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи учун катта ҳужжатлар тўплами тайёрланганлигини маълум қилди.

«Россиянинг Марказий Осиё бўйича ҳеч қандай махфий кун тартиби йўқ» — Россия ТИВ раҳбари ўринбосари
21 сентябрь 2021, 14:28 1

«Россиянинг Марказий Осиё бўйича ҳеч қандай махфий кун тартиби йўқ» — Россия ТИВ раҳбари ўринбосари

Москвада Ўзбекистон президентининг жорий йилда кутилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда, дея маълум қилди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Тошкентда бўлиб ўтган анжумандаги нутқида. Унинг айтишича, «жуда жиддий ҳужжатлар тўплами» тайёрланган, шу жумладан мудофаа соҳасида. У Россиянинг Марказий Осиё бўйича ҳеч қандай махфий кун тартиби ҳамда минтақа давлатларини ким билан бўлиш борасидаги геосиёсий танлов қаршисида қолдириш режаси йўқлигини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг