Ташқи ишлар вазири Аблулазиз Камилов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳозирда ривожланишнинг энг юқори чўққисида эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда у пайшанба куни Россия ОАВлари учун матбуот анжуманида гапирди, дея хабар берди РИА Новости.

«Бугун Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўз ривожланишининг энг юқори чўққисида. 30 йил давомида бизда бундай кенг кўламли ўзаро муносабатлар ва икки томонлама ҳамкорликнинг бундай кенг қамровли дастури бўлмаган», — деди Камилов.

Унинг таъкидлашича, бу амалда барча соҳаларни — сиёсат, иқтисодиёт, маданият, ижтимоий соҳалар, хавфсизлик ва халқаро майдонда ўзаро алоқаларни ўз ичига олади. «Муносабатлар, иттифоқдошлик ва стратегик шериклик, улар ҳақиқатан ҳам шундай жиддий мазмунда тўпланиб боради», — деди вазир.

«Аммо, шу билан бирга, ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Захиралар. Бу биз ҳали олдинга ҳаракатланишимиз учун имкон борлигини англатади, муносабатларимизни мустаҳкамлаймиз. Бу ёқимли», — дея қўшимча қилди Камилов.

ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон президентининг ноябрь ойида Россия Федерациясига режалаштирилган ташрифи учун жуда катта ҳужжатлар тўплами тайёрланган. «Айниқса иқтисодий, гуманитар характерга эга [ҳужжатлар — таҳр.] ва минтақалараро форумни ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирда пандемия ҳолатини инобатга олган ҳолда, кўплаб тадбирлар видеоконференцлоқа кўринишида бўлади. Лекин шунга қарамай, биз қўйилган вазифаларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», — деди Абдулазиз Камилов.

Унинг сўзларига кўра, савдо соҳасида ҳам катта ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган. «Бугунги кунда Россия билан савдо алоқалари анча жадал ривожланмоқда, ўзаро савдо 5 млрд доллардан ошган ва бундан кейин ҳам ўстиришда давом этамиз» — деди вазир.

«Илмий-техникавий, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳасида келишувларга эришилгандан сўнг улкан имкониятлар очилади. Ушбу барча келишувларнинг амалга оширилиши нафақат янги саҳифани, балки Ўзбекистон-Россия муносабатларининг ўта жиддий босқичини очади», — дея қўшимча қилди Камилов.

Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолаётганини, Тошкентда ҳам Россияда ўзбек тилига қизиқиш борлиги ҳақида қўшимча қилди.

«МДҲ форумида Владимир Владимирович [Путин] рус тилининг миллатлараро мулоқот тили сифатида аҳамияти ҳақида гапирди. Биз Ўзбекистонда бу ҳақда доим гаплашганмиз», — деди Абдулазиз Камилов.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари сўнгги пайтларда томонлар маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро муносабатларга катта эътибор бера бошлаганини таъкидлади. Вазирнинг эслатиб ўтишига кўра, Россия университетларининг Ўзбекистондаги филиаллари сони 15 тага етди, рус тилини ўрганиш марказлари ташкил этилмоқда, Россиядан ижодий жамоалар мунтазам равишда Тошкент ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларига гастроль сафарлари билан ташриф буюришмоқда.

«Бу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик жуда қулай замин, бошқа барча соҳалардаги ҳамкорлик учун муҳит яратади», — деди ТИВ раҳбари. У икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури қабул қилинганини эслатди. «Биз буни амалга оширмоқдамиз ва амалга оширишда давом этамиз», — дея қўшимча қилди Абдулазиз Камилов.