Коронавирус беморлари сони 214 нафарга ортиб, жами 16966 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Тошкент шаҳрида, Қороқалпоғистонда, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Навойи вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдуқодиров 40 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.
Вафот этган яна бир нафар ИИВ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби «Газета.uz» га тасдиқлади.
Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 14787 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (53), Тошкент шаҳрида (101) Сурхондарё вилоятида (35) ва Қорақалпоғистонда (17) қайд этилди. Шу билан бирга, COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 72 нафарга етди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 37 ёшли пскентлик бемор (эркак киши) ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 69 нафарга етди.
Вафот этган икки нафар ИИВ ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов «Газета.uz» га тасдиқлади.
Коронавирус инфекциясига чалинган 66 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 68 нафарга етди.
Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин ҳаётдан кўз юмди. Кун давомида 4, умумий 67 киши ушбу инфекция қурбонига айланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 56 ёшли қашқадарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 64 нафарга етди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли тошкентлик бемор (аёл) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 61 нафарга етди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг