Газ қазиб олиш (электр станциялари учун асосий ёнилғи) пасайишда давом этмоқда. Июнда ишлаб чиқариш 3,54 млрд куб метрни (-4,3%) ташкил этди. Йирик корхоналарда электр энергияси ишлаб чиқариш 12,5 фоизга, нефтники — 5,4 фоизга камайди. Шу билан бирга, ўтган ой рекорд даражада кўмир қазиб олинди.
Биринчи яримйилликда Ўзбекистонга газ импорти 809 млн доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 4 баробар кўп. «Кўк ёқилғи» экспорти июнь ойида кескин ўсиб, 181,5 млн долларни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 24 баробар кўп.
Ўзбекистонда олти ойда 550 млрд 290 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ўтказилган назорат тадбирларида 4537 та истеъмолчи қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган.
2024 йилда газ субсидиясига 9,5 трлн сўмдан кўп бўлмаган маблағ ажратилган, бироқ унинг 85 фоизи биринчи чоракда ўзлаштириб бўлинди, деди ҳукумат аъзоларининг сўзларига таянган депутат Дониёр Ғаниев. Аммо унда субсидиялар ҳажми ва ижтимоий соҳада ўзлаштирилмаган харажатларга оид саволлар туғилган.
Депутат Дониёр Ғаниев электр энергияси таннархини шакллантириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар йўқлигини таъкидлади. «Ҳозир биз нархларни гўёки таннархгача олиб келяпмиз, лекин бундай шаффофлик йўқ тизим билан таннархлар яна икки баробар ошиб кетмаслигига ким кафолат беради?» — деди у.
Январь-май ойларида Ўзбекистондан Хитойга қилинган газ экспортига оид маълумотлар камида 94 млн долларга (2,6 марта) фарқ қилмоқда. «Газета.uz» бу бўйича иккала давлатнинг 2020−2024 йилларда берган маълумотларини солиштирди ва тафовут 538 млн долларга етганини аниқлади.
Ўзбекистонда май ойида электр энергияси ишлаб чиқариш кескин пасайди (-58%). Газ қазиб олиш ҳажми ҳам 2020 йил августидан бери янги минимал даражага етди — 3,52 миллиард куб метр.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги иккита ёқилғи қуйиш шохобчаси эгаларига табиий газдан фойдаланганлик учун 15 млрд сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вазиятни ўрганиши натижасида қарздорлик бекор қилинди.
Биринчи чоракда газ сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқни қоплаш учун давлат бюджетидан 8,1 трлн сўм субсидия ажратилди. Бу бутун 2024 йил учун режалаштирилган субсидиялар умумий ҳажмининг 85 фоизини ташкил этади.
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахслар учун белгиланган лимитнинг 10 фоизидан ортиғи миқдорида газ ёки электр энергияси истеъмоли учун оширувчи коэффициентлар қўлланади, деди энергетика вазири. Истеъмолчилар энергоаудити бўйича ҳам янги тартиб жорий этилади.
Тарифлар оширилганидан сўнг май ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг шу даврига нисбатан электр истеъмоли 324 млн кВт/соатга, газники 125 млн куб метрга камайди, деди энергетика вазири. Унинг айтишича, абонентлар ва корхоналар сони кўпайиши билан истеъмолнинг камайиши энергия тежамкорлигидан далолатдир.
2025 йилда Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия гази етказиб бериш ҳажмини 11 млрд куб метргача ошириш режалаштирилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Тошкентда. Россия энергетика вазирининг сўзларига кўра, нафақат газ, балки электр етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси Озарбайжонда газ қазиб олиш лойиҳасига қўшилиши мумкин, дея маълум қилди Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов. Гап Каспий денгизидаги «Шаҳ-Дениз» лойиҳаси ҳақида кетмоқда.
Малайзиянинг Petronas нефть-газ компанияси Ўзбекистонда газни қайта ишлаш бўйича иккита йирик лойиҳани амалга оширишда иштирок этади, деб маълум қилди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов. 10 йил аввал компания Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпган ва барча лойиҳалардан воз кечганди.
Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига янги тарифларни белгилашда харажатларнинг бир қисмини қоплаш, шунингдек, табиий газни импорт қилиш харажатлари ҳисобга олинган, деди энергетика вазири. Ҳозирча ижтимоий меъёрларни қайта кўриб чиқиш режалаштирилмаяпти.
Электр энергияси ва газ нархларининг ошиши инфляцияни қўшимча 2,4 фоиз пунктга оширади, дори воситалари ва айрим коммунал хизматлар учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилиниши эса 1 фоиз пунктга оширади, дея хабар қилди МБ. Регулятор бунинг фонида аҳоли реал даромадларининг бироз пасайишини кутмоқда.
2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.
Март ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг мартига нисбатан газ (-6,5 фоиз) ва нефть (-11,1 фоиз), шунингдек, бензин (-1,6 фоиз) қазиб олиш камайди. Кўмир қазиб олиш эса бироз ошди (+0,9 фоиз).
Урганч туманида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3,3 млрд сўмлик 2 млн 249 минг метр куб газни яширин равишда ўғирлаган паррандачилик фермаси аниқланди.
Энергетика вазирлиги 1 майгача газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов амалга оширилса, эски тарифлар тўлов амалга оширилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилишини билдирди. Бироқ бу фақат ижтимоий норма доирасида (100 кубометр ва 200 кВт/соатгача) амал қилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг