Хоразм вилоятида катта миқдорда газдан ноқонуниқ равишда фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди, дея хабар қилди Бош прокуратура.

Қайд этилишича, Урганч туманидаги «M» фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалигига қарашли паррандачилик фермасида тижорат мақсадларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.

Оқибатда 3,3 млрд сўмлик 2 млн 249 минг метр куб газни яширин равишда ишлатган.

Ҳолат юзасидан А.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда катта миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.