Ўзбекистонда 2024 йилнинг март ойида газ қазиб олиш 3,89 миллиард куб метргача камайди, дейилади Статистика агентлигининг «Газета.uz» ўрганган саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботида.

Йиллик ҳисобда — 2023 йилнинг мартига нисбатан — ишлаб чиқариш 6,5 фоизга ёки 270 миллион куб метрга, жорий йилнинг январидан эса 284,2 миллион куб метрга камайди. Таққослаш учун: 2019 йилнинг март ойида ишлаб чиқариш 5,26 миллиард куб метрни ташкил қилган. Шу тариқа сўнгги беш йил ичида ойлик ишлаб чиқариш ҳажми 1,36 миллиард куб метрга камайди.

Январь-март ойларида ишлаб чиқариш ҳажми 11,6 миллиард куб метрни ташкил этди, бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,9 фоизга ёки 724,8 миллион куб метрга кам.

2024 йил январь-март ва 2023 йил январь-март ойлари учун маълумотлар таққоси. Манба: Статистика агентлиги.2024 йил январь-март ва 2023 йил январь-март ойлари учун маълумотлар таққоси. Манба: Статистика агентлиги.

Баҳорнинг биринчи ойида электр энергияси ишлаб чиқариш 6,62 миллиард кВт/соатни ташкил этди, бу ўтган йилнинг март ойига нисбатан 208,6 миллион, февраль ойига нисбатан эса 193,8 миллион кВт/соатга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қарийб 80−85 фоизи газда ишлайдиган иссиқлик электр станцияларига тўғри келади, бироқ фотоэлектр станцияларининг янги қувватлари ишга туширилиши билан уларнинг улуши камайиб бормоқда.

бензин, газ, газ қазиб олиш, кўмир, нефть, саноат ишлаб чиқариши, статистика, статистика агентлиги, электр энергияси, қазиб олиш

Кўмир қазиб олиш ўтган йилнинг март ойига нисбатан 0,9 фоизга ошиб, 309 минг тоннани ташкил этди. Шу билан бирга, чораклик ишлаб чиқариш 2 фоизга қисқариб, 968,9 минг тоннани ташкил этди.

Нефть қазиб олиш 60,6 минг тоннагача камайди (2023 йил мартига нисбатан -11,1 фоиз ёки -7600 тонна). Бироқ ишлаб чиқаришнинг етти ойлик пасайиши (августдан февралгача) тўхтади. Январь-март ойларида ишлаб чиқариш 179,1 минг тоннани ташкил этди (ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан -8,4 фоиз).

Март ойида 119,5 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди, бу 2023 йилнинг мартига (121,4 минг) нисбатан 1,6 фоизга ёки 1900 тоннага камдир. Ҳар чораклик таққослашда пасайиш 11,1 фоизни ташкил этди — 195,5 минг тоннадан 179,1 минг тоннагача.

Дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ўтган йилнинг март ойига нисбатан 8,4 фоизга — 96,1 минг тоннадан 88 минг тоннага камайди. Ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан ўсиш 2,1 фоизни ташкил этди — уч ойда 211,1 минг тоннагача.

2023 йил охирида Ўзбекистонда газ қазиб олиш қарийб 5 миллиард куб метрга камайганди. Нефть ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам қисқарган. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 15,5 фоизга — 6,2 миллион тоннагача кўпайган. Электр энергияси, бензин ва дизель ишлаб чиқариш ҳам ошган.

Ўтган йили Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширганди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 миллион доллардан ошган. «Газета.uz» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилганди.

Ўзбекистондаги энг йирик газ ишлаб чиқарувчи «Ўзбекнефтгаз» компанияси газ қазиб олишни кўпайтириш учун юзлаб миллион доллар сармоя киритаётгани, бироқ қазиб олиш пасаяётгани ҳақида ёзган эдик.