«Мискин — Нукус — Бейнеу» поезди ҳаракати йўлга қўйилди
30 октябр 2019, 11:17

«Мискин — Нукус — Бейнеу» поезди ҳаракати йўлга қўйилди

«Мискин — Нукус — Бейнеу» йўналишида поезд ҳаракати йўлга қўйилди. У Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Бадай, Қораўзак, Кайбакли ва Назархан бекатларида тўхтаб ўтади.

Фарҳод Саломов Халқ банки раиси бўлди
30 октябр 2019, 11:08

Фарҳод Саломов Халқ банки раиси бўлди

Халқ банки раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Фарҳод Саломов банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Дилмурод Нуритдинов унинг биринчи ўринбосари бўлди.

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар пора олаётганда ушланди
30 октябр 2019, 10:24

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар пора олаётганда ушланди

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари ва ҳокимият мутахассиси иссиқхона қуриш учун ер ажратиб бериш эвазига 100 доллар миқдорида пора олаётганда ушланди.

Президент регбини ривожлантириш дастурини тасдиқлади
30 октябр 2019, 10:03

Президент регбини ривожлантириш дастурини тасдиқлади

Президент тасдиқлаган регбини ривожлантириш дастури инфратузилмаларни яхшилаш ҳамда спортчи ва мураббийларни тайёрлаш, регбини аҳоли ўртасида оммалаштиришни назарда тутади.

Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
30 октябр 2019, 09:41

Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари МДҲга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши арафасида 2020 йилда ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади.

455 та кўп қаватли уйда авария ҳолати аломатлари аниқланди
29 октябр 2019, 23:25

455 та кўп қаватли уйда авария ҳолати аломатлари аниқланди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Қурилиш вазирликлари Реновация дастури доирасида кўп қаватли уйларни хатловдан ўтказди. Мамлакатдаги 34584 та уйдан 455 тасида авария ҳолати аломатлари аниқланди.

«Ўзкимёсаноат»: «Навоийазот» ҳудудида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаган
29 октябр 2019, 22:31

«Ўзкимёсаноат»: «Навоийазот» ҳудудида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаган

«Ўзкимёсаноат» компанияси «Навоийазот»да тўрт кишининг газдан заҳарлангани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Алкоголь маҳсулотлари нархи янада қимматлашди
29 октябр 2019, 19:58

Алкоголь маҳсулотлари нархи янада қимматлашди

Алкоголь маҳсулотлари учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.

Жамоат ишлари жамғармаси тизимида ноқонуний харажатлар аниқланди
29 октябр 2019, 19:39

Жамоат ишлари жамғармаси тизимида ноқонуний харажатлар аниқланди

Молия вазирлиги мониторинги вақтинча ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш билан шуғулланувчи Жамоат ишлари жамғармаси тизимида 4,7 млрд сўмлик ноқонуний сарф-харажатларни аниқлади.

Сурхондарёда «КАМАЗ» авариясида икки киши ҳалок бўлди
29 октябр 2019, 19:20

Сурхондарёда «КАМАЗ» авариясида икки киши ҳалок бўлди

Икки кун ичида Сурхондарё ва Қашқадарёда учта мудҳиш оқибатларга олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида «КАМАЗ» йўлдан чиқиб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.

Ички ишлар вазири иштирокида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида йиғилишлар бўлиб ўтди
29 октябр 2019, 18:03

Ички ишлар вазири иштирокида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида йиғилишлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига сафар қилиб, янги ИИБ бошлиқларини тайинлади.

Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслар йўлга қўйилади
29 октябр 2019, 15:46

Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслар йўлга қўйилади

Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпанияси Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейсларни йўлга қўяди.

Ноябр ойида қандай об-ҳаво бўлади?
29 октябр 2019, 15:29

Ноябр ойида қандай об-ҳаво бўлади?

Октябр ойи Ўзбекистондаги метеорологик кузатувлар давридаги энг қуруқ ойлардан бири бўлди. Бу йилги ноябр ойи ҳам ҳарорат, ҳам ёғинлар режимига кўра меъёрга яқин бўлади.

«Навоийазот»да тўрт киши газдан заҳарланди
29 октябр 2019, 15:10

«Навоийазот»да тўрт киши газдан заҳарланди

«Навоийазот»га қарашли ПВХ заводида газдан ингаляцион заҳарланиш юз бериши натижасида жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Самарқандда янги йўналишдаги трамвай йўли қурилишида дарахтларга зиён етказилмайди
29 октябр 2019, 15:04

Самарқандда янги йўналишдаги трамвай йўли қурилишида дарахтларга зиён етказилмайди

Самарқандда «Нарпай кўчаси — Кимёгарлар қўрғони» йўналишидаги трамвай йўли қуриладиган ҳудуддаги дарахтлар хатловдан ўтказилди. Қурилиш давомида уларга зиён етказилмайди.

Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади
29 октябр 2019, 11:49

Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракат ташкил этилади.

«Hyundai» машиналари 2020 йилдан бошлаб Наманган конвейеридан чиқа бошлайди
29 октябр 2019, 11:44

«Hyundai» машиналари 2020 йилдан бошлаб Наманган конвейеридан чиқа бошлайди

2020 йилнинг биринчи ярим йиллигидан бошлаб Намангандаги «Hyundai» заводидан кичик юк машинаси, микроавтобус ҳамда автобуслар ишлаб чиқарила бошлайди.

Ўзбекистонлик 14 нафар оғир атлетикачи Осиё чемпионати совриндори бўлди
29 октябр 2019, 11:29

Ўзбекистонлик 14 нафар оғир атлетикачи Осиё чемпионати совриндори бўлди

КХДР пойтахтида ўтказилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 6 та олтин, 4 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

OʻzLiDeP депутатининг таклифи билан тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтаб ўтади
29 октябр 2019, 11:17

OʻzLiDeP депутатининг таклифи билан тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтаб ўтади

Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротованинг Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўлида ҳаракатланувчи поезднинг Олтиариқ бекатида ҳам тўхтаб ўтиши таклифи маъқулланди.

Хориждаги ўзбекистонликлар консуллик рўйхатидан ўтмасдан туриб сайловда қатнашишлари мумкин
29 октябр 2019, 10:13

Хориждаги ўзбекистонликлар консуллик рўйхатидан ўтмасдан туриб сайловда қатнашишлари мумкин

Эндиликда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари Қонунчилик палатаси сайловида қатнашишлари учун консуллик рўйхатига киришлари шарт эмас.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг