9 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан икки томонлама учрашув ўтказди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идоралари раҳбарлари 2020 йилга мўлжалланган икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар.

30 октябрь куни Бокуда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.