Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўлида ҳаракатланувчи тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтайди эндиликда Олтиариқ туманида ҳам тўхтаб ўтади. Бу ҳақда OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши масъул ходими Аброр Отабоев ЎзАга маълум қилди.

Поезд Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилон шаҳарларидаги бекатларда тўхтаб ўтар эди. Эндиликда йўловчиларга яна бир қулайлик яратилмоқда. Яъни, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқарувчисига мазкур поездни темир йўлнинг Олтиариқ бекатида ҳам тўхтаб ўтиши таклифини билдирди.

Депутатнинг таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, 2019−2020 йиллар учун янги поездлар ҳаракати жадвали тузилаётгани ҳамда 2019 йил 8 декабрдан бошлаб фойдаланиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, депутатнинг таклифи инобатга олиниб, янги ҳаракат жадвалида Олтиариқ темир йўл бекатида «Тошкент-Андижон» тезюрар йўловчи поезди, «Тошкент-Андижон», «Андижон-Бухоро», «Андижон-Хива», «Андижон-Термиз» поездлари 3 дақиқадан тўхтаб ўтиши режалаштирилди.