29 октябрь куни алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Қарор билан алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.

Хусусан, 2019 йил 1 ноябрдан 1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх тегишлича:

  • вино — 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);
  • коньяк — 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);
  • ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар — 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди.