Президент 140 нафар маҳкумни афв этди
19 март 2021, 21:53

Президент 140 нафар маҳкумни афв этди

«Наврўз» арафасида Шавкат Мирзиёев 140 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар орасида 12 нафар чет эллик ҳам бор.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 март 2021, 20:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

Шимолий Кореянинг Малайзия билан дипломатик алоқаларни узгани, Норвегия бош вазирининг карантин қоидаларини бузганликда гумон қилиниши, Европада AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш жараёнининг қайта тиклангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Чорвоқдан сув етказиб бериш чекланади — президент
19 март 2021, 19:29

Чорвоқдан сув етказиб бериш чекланади — президент

Шавкат Мирзиёeв Тошкент вилоятидаги экин ерларини суғориш учун Чорвоқ сув омборидан сув таъминоти чекланишини таъкидлади. «Сизларга фақат Чорвоқни очиб берса. Канал сувга тўлса, кейин 24 соат сув оқади. Сиз ҳаттоки икки соат ҳам сувни назорат қилмайсиз», — дея президент ҳокимларга юзланди. Давлат раҳбари чинозлик тадбиркордан ўрнак олиш зарурлигини айтди.

Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди — Европа комиссияси
19 март 2021, 19:04

Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди — Европа комиссияси

Еврокомиссия Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Европадаги бир қатор мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ оғирлашгани сабабли жиддий карантин чекловлари ўрнатилди. Бундай ҳолат юзасидан Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари, жумладан Франция, Италия, Германия, Словения, Латвия ҳукумати расмийлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришга мажбур эканликларини маълум қилишди.

Қашқадарёда Lacetti йўлни кесиб ўтаётган болаларни уриб юборди
19 март 2021, 16:46

Қашқадарёда Lacetti йўлни кесиб ўтаётган болаларни уриб юборди

Қарши шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси машинани орқага бошқараётиб, 8 ва 9 ёшли болаларни уриб юборди. Иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Европа Чемпионлар лигаси чорак финали жуфтликлари маълум бўлди
19 март 2021, 16:45

Европа Чемпионлар лигаси чорак финали жуфтликлари маълум бўлди

Чемпионлар Лигасининг ¼ финали жуфтликлари маълум бщлди. ¼ финалнинг илк ўйинлари 6/7 апрель, жавоб ўйинлари эса 13/14 апрель саналарида бўлиб ўтади.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи бор пасаймоқда
19 март 2021, 16:21

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи бор пасаймоқда

Долларнинг расми курси 8 сўмга арзонлади ва жами 10 506 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Наврўз байрами арафасида ёмғир ёғиши кутилмоқда
19 март 2021, 16:13

Наврўз байрами арафасида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Байрам арафасида кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкинлигини маълум қилди
19 март 2021, 16:12

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкинлигини маълум қилди

Президент Тошкент вилоятини иккига бўлишни ўйлаётганини маълум қилди. «Иккита ихчамгина вилоят бўлади», — дея таъкидлади у Нуравшонда бўлиб ўтган йиғилишда.

Хонободда темир йўл станцияси ишга тушди
19 март 2021, 15:51

Хонободда темир йўл станцияси ишга тушди

Андижон вилоятининг Хонобод туманида кунига 500 нафаргача йўловчи ташиш мумкин бўлган темир йўл станцияси очилди.

«Ҳакам янги ўзгаришларга тупуриб кетди» — Диёр Имомхўжаев
19 март 2021, 15:31

«Ҳакам янги ўзгаришларга тупуриб кетди» — Диёр Имомхўжаев

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев «Сўғдиёна» — «Турон» учрашувида ҳакам билан содир бўлган ҳолат юзасидан фикр билдирди. Имомхўжаев ҳакам шу йўл билан футболдаги ўзгаришларга тупургани, футболдан кетган айрим инсонларга содиқлигини кўрсатганини айтиб ўтди.

«Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — президент ҳокимлар сайлови ҳақида
19 март 2021, 14:56

«Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — президент ҳокимлар сайлови ҳақида

Нурафшонда бўлиб ўтаётган йиғилишда президент ҳокимлар сайлови ҳақида гапирар экан, «Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — дея таъкидлади. «Жамият тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми?», — бу хиёнат деди давлат раҳбари.

17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига реабилитация ускуналари топширилди
19 март 2021, 13:43

17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига реабилитация ускуналари топширилди

МТВ томонидан Тошкентдаги 17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига ортопедик юриш тренажёрлари, рангли тўп билан тўлдирилган қуруқ ҳовузлар, бизиборлар топширилди.

Даврон Хидоятов президент таклифига биноан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
19 март 2021, 13:27

Даврон Хидоятов президент таклифига биноан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Шавкат Мирзиёев вилоят янги раҳбарининг «ҳаракатчанлиги, билими ва ўз устида ишлашини» таъкидлаб ўтди. «Бундай кадрлардан ҳар бир вилоятда 4−5 тадан бўлганида эди, яна анча ривожланиб кетардик. Минг афсуски йўқ», — деди у.

Ўзбекистон кубоги-2021 саралаш ва гуруҳ босқичига қуръа ташланди
19 март 2021, 13:23

Ўзбекистон кубоги-2021 саралаш ва гуруҳ босқичига қуръа ташланди

18 март куни Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Ўзбекистон кубоги-2021 финал учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади.

ФВВ Ўзбекистонда уч кун кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди
19 март 2021, 13:10

ФВВ Ўзбекистонда уч кун кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18−20-март кунлари кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Фуқаролардан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмаслик ва машиналарини дарахтлардан узоқроққа қўйиш сўралди.

«Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ» — президент
19 март 2021, 12:18

«Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ» — президент

Президент раислигида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматовнинг ишдан кетиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. «Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ», — деди у. Бундан ташқари, президент ҳозирга қадар ҳеч ким шаҳар ёки туман ҳокими ўзи ариза ёзмаганини қайд этди.

IKEA Ўзбекистонда фабрика очиши ҳақидаги хабарларни рад этди
19 март 2021, 11:55

IKEA Ўзбекистонда фабрика очиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Президентга Чирчиқ шаҳрида IKEA компаниясининг мебель ишлаб чиқариш фабрикаси лойиҳаси тақдим этилган эди. Компания Ўзбекистонда фабрика очиш режада йўқ эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, 2025 йилга қадар IKEA дунё бўйлаб 12 та дўқонини очишни кўзда тутган. Бироқ, Ўзбекистон мазкур рўйхатда ҳам мавжуд эмаслиги айтилмоқда.

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини расман якунлади
19 март 2021, 11:50

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини расман якунлади

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов спортдаги фаолиятини расман якунлади, деб хабар берди UFC раҳбари Дана Уайт. Нурмагомедов ҳозиргача 29 марта жанг ўтказиб, уларнинг ҳеч бирида мағлуб бўлмаган.

Қибрайда бешта автомобиль тўқнашди
19 март 2021, 09:59

Қибрайда бешта автомобиль тўқнашди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида пайшанба куни эрталаб бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Хабар қилинишича, йўл кечаси ювилган, қуюқ туман ҳам тушган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг