18 март куни эрталаб Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақдаги маълумотлар дастлаб ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди, сўнгра Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳам тасдиқлади.

Бошқарма маълумотларига кўра, Matiz, Cobalt, Damas, «ВАЗ-2106» ва Nexia тўқнашган. Жабрланганлар йўқ. Тергов олиб борилмоқда.

Хабарда ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари келтирилмаган, бироқ интернетда эълон қилинган видеороликка кўра, йўл юпқа муз билан қопланган. «Газета.uz» ўқувчилари йўлнинг кечаси ювилганини маълум қилди. Бундан ташқари, эрталаб ҳудудда қуюқ туман ҳам тушган.

Қайд этиш жоизки, шу куни ҳудудга президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган эди.