«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Хонобод шаҳрида темир йўл вокзали қурилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

У 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, кунига 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Ушбу янги станция қурилиши билан 20 га яқин янги иш ўринлари яратилди, дея таъкидлади вазирлик.

Биринчи йўловчи поезди Андижон-Хонобод йўналиши бўйича 19 март куни эрталаб ҳаракатланди.