Қаршида Lacetti ҳайдовчиси 2 нафар вояга етмаган болани уриб юбориб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

13 март куни соат 14:30ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида ҳайдовчи Ш. С. Lacetti русумли автомобилни орқага бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли С. А. ва 9 ёшли А.А.ларни уриб юборди.

ЙТҲ натижасида, вояга етмаган болалар тан жароҳати олиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.