18 март куни Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида 24 та клуб иштирок этади. Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Про лига клублари гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри қатнашади. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этувчи клуб (лар) эса кубок беллашувларига 1/8 финалдан бошлаб қўшилади. Мана шу клуб (лар) бўш қолдирган гуруҳдаги ўрин (лар) учун Биринчи лиганинг 8 жамоаси саралаш босқичи орқали кураш олиб боради.

Саралаш AГМК клубининг 7 апрель кунги халқаро ўйини натижасидан келиб чиқиб, икки ёки уч босқичда ташкил этилади. I босқич ўйинлари 28 март куни ўтказилади ва унда саккиз жамоа қуръа ёрдамида тўрт жуфтлик ҳосил қилади. Бир учрашув натижасига кўра, тўрт ғолиб клуб II босқичга йўлланмани қўлга киритади. Мазкур босқичда тўрт клуб икки жуфтлик ҳосил қилади ва ўйинлар 4 апрель куни бўлиб ўтади.

AГМК 7 апрель куни халқаро ўйинда зафар қучса, III босқич бекор қилинади ва II босқичнинг икки ғолиб клуби «Пахтакор» ва AГМК ўрнида гуруҳ босқичида қатнашади. AГМК 7 апрель куни мағлуб бўлса, II босқичнинг икки ғолиби 13 апрель куни Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг битта йўлланмаси учун ўзаро майдонга чиқади.

Ўзбекистон кубоги саралаш босқичида қуйидаги клублар иштирок этади: «Локомотив-БФК», «Чиғатой», «Рубин», «Нефтгазмонтаж», «Лочин», «Зомин», «Жомбой», «Ғиждувон».

I босқич учун ташланган қуръа натижалари:


Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учун ташланган қуръа натижалари:


Шунингдек, қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон кубоги-2021 финали қаерда бўлиб ўтишига ҳам ойдинлик киритилди. Унга кўра, финал ччрашуви Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.