2020 йилда Ўзбекистон ишлаб чиқарилган аксиз солиғига тортиладиган бир қатор маҳсулотлар акциз солиғи миқдори икки бараварга оширилади. Бу келгуси йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонундан ўрин олган.

Алкоголь маҳсулотлари ва сигаретлар акциз солиғини 1 апрель ва 1 октябрдан ошириш режалаштирилган бўлса, спирт улуши 40 фоиздан ортиқ бўлган коньяк ва ароқ учун — 1 январдан. Якуний истеъмолчига реализация қилинаётган бензин, дизель ёқилғиси ва газ акциз солиғи эса 1 апрелдан оширилади.

Мобил алоқа, заргарлик маҳсулотлари; кумушдан тайёрланган ошхона анжомлари; нефть маҳсулотлари; газ ва полиэтилен гранулалари ставкалари 2020 йилда ўзгаришсиз қолади.

Бунга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва кўрсатилаётган акциз солиғига тортиладиган айрим товарлар ва хизматлар учун акциз солиғи 1 октябрдан оширилган эди.