Коронавирус

Коронавирус ҳолатлари сони 200 дан ошди
2 апрель 2020, 23:27

Коронавирус ҳолатлари сони 200 дан ошди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 15 тага кўпайиб, жами 205 тага етди.

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда қўшимча ёрдам кўрсатади
2 апрель 2020, 21:22

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда қўшимча ёрдам кўрсатади

АҚШ ҳукумати кенг қамровли таҳлил ўтказиш учун лаборатория тизимларини яратиш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, эпидемиологик назоратни яхшилаш ҳамда коронавирус ҳақидаги дезинформацияга қарши курашда Ўзбекистонга кўмаклашади. Ушбу тадбирлар учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратилади.

Қирғизистон бош вазири Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди
2 апрель 2020, 19:16

Қирғизистон бош вазири Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди

2 апрель куни Ўш вилоятига Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик юклари етиб борди. Қирғизистон бош вазири Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Москва аэропортларида ўзбекистонликлар йўқ — элчихона
2 апрель 2020, 18:43

Москва аэропортларида ўзбекистонликлар йўқ — элчихона

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 160 нафарга яқин ўзбекистонликларни чартер рейслари қайта тиклангунга қадар хостелларга жойлаштирди. Россия пойтахтидаги аэропортларда фуқаролар тўплангани йўқ.

Коронавирусга чалинган яна 13 бемор соғайди
2 апрель 2020, 17:41

Коронавирусга чалинган яна 13 бемор соғайди

Коронавирусга чалинган яна 13 беморнинг соғайгани хабар қилинди. Уларнинг икки нафари март ўртасида хориждан келган, 11 нафари эса инфекция юқтирган фуқаролар билан мулоқотда бўлган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан тузалганлар сони 25 кишига етди.

БМТ: Коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти 1 фоизга камайиши мумкин
2 апрель 2020, 17:32

БМТ: Коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти 1 фоизга камайиши мумкин

БМТнинг янги ҳисоботига кўра, COVID-19 пандемияси жаҳон иқтисодиётини 1 фоизга камайтириши мумкин. Бу кўрсатгични камайтириш учун мамлакатлар молиявий рағбатлантириш чора-тадбирларни соғлиқни сақлаш соҳасига ва кам даромадли табақаларни қўллаб-қувватлашга йўналтириши керак.

Блогер «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 30 млн сўм хайрия қилди
2 апрель 2020, 15:38

Блогер «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 30 млн сўм хайрия қилди

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналида ўтказган реклама акциясидан тушган 30 млн сўмни «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига ўтказиб берди.

Карантин қоидабузарлиги билан боғлиқ ҳолатлар 19 мингдан ошди
2 апрель 2020, 14:19

Карантин қоидабузарлиги билан боғлиқ ҳолатлар 19 мингдан ошди

Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 19 843 та ҳолат аниқланди.

Туркия ўзбек фураларига мамлакатга киришга рухсат берди
2 апрель 2020, 13:15

Туркия ўзбек фураларига мамлакатга киришга рухсат берди

Грузин-турк чегарасида ушланиб қолган ўзбек фура ҳайдовчиларига Ўзбекистондан чиққан кунларидан бошлаб 14 кун ўтганидан кейин Туркияга киришга рухсат берилди.

Тошкентдаги хайрия тадбирлари маркази ўз ишини бошлади
2 апрель 2020, 12:02

Тошкентдаги хайрия тадбирлари маркази ўз ишини бошлади

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да иш бошлаган хайрия тадбирларини мувофиқлаштириш маркази 2 апрель куни пойтахтдаги 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатади. Уларни етказиш учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилган.

Коронавирус беморлари сони 190 нафарга етди
2 апрель 2020, 11:55

Коронавирус беморлари сони 190 нафарга етди

Ўзбекистонда яна 3 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди ва беморлар сони жами 190 нафарга етди.

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 187 кишига етди
2 апрель 2020, 10:44

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 187 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 187 нафарни ташкил этмоқда. Вирусология институтида даволанаётган 90 нафар беморнинг 23 тасида пневмония аломатлари бор. 5 нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан 2 нафарининг аҳволи эса барқарор оғир дея баҳоланмоқда.

Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилди
1 апрель 2020, 23:09

Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди.

Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 181 тага етди
1 апрель 2020, 21:42

Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 181 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 8 нафарга ошиб, жами 181 кишига етди.

Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
1 апрель 2020, 20:47

Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Қирғизистонга ун, озиқ-овқат маҳсулотлари ва инфекциядан ҳимоя воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

Тиббиёт ходимлари карантиндан чиққанларни рақслар билан кузатиб қўйишди (видео)
1 апрель 2020, 18:40

Тиббиёт ходимлари карантиндан чиққанларни рақслар билан кузатиб қўйишди (видео)

Тиббиёт ходимлари «Чотқол» санаториясида карантиндан чиқарилган 212 фуқарони рақс тушган ҳолда кузатиб қўйишди. Видео.

Коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия тадбирларини марказлаштириш тавсия этилди
1 апрель 2020, 18:12

Коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия тадбирларини марказлаштириш тавсия этилди

1 апрелдан якка тартибда хайрия тадбирларини ўтказиш вақтинча тақиқланди. Эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамлари марказлаштирилган ҳолда етказилади. Ушбу ишга ННТ ва кўнгиллилар (волонтёр) қўшилишга чақирилди.

1 апрелдан Ўзбекистонда «самоизоляция» тартиби жорий этилади
1 апрель 2020, 17:54

1 апрелдан Ўзбекистонда «самоизоляция» тартиби жорий этилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб «ўзини яккалаш» (самоизоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ва бош вазир ўринбосари лавозимларидан озод этилди
1 апрель 2020, 17:43

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ва бош вазир ўринбосари лавозимларидан озод этилди

Қирғизистонда коронавирусга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар қониқарсиз ташкиллаштирилганлиги учун бош вазирнинг ўринбосари Олтиной Омурбекова ва Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ўз лавозимларидан озод этилди.

Ўзбекистонда яна 4 нафар коронавирус бемори тузалди
1 апрель 2020, 17:15

Ўзбекистонда яна 4 нафар коронавирус бемори тузалди

Вирусология институтида даволанаётган 4 нафар коронавирус бемори бутунлай соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 12 кишига етди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг